
Россия ва Беларусь иттифоқ давлат доирасида интеграцияни чуқурлаштириш бўйича музокараларда ягона валюта жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Kun.uz нашри.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Беларусь иқтисодиёт вазири Дмитрий Крутой билан учрашув якунларига кўра бу масала марказий банклар ўртасидаги музокараларда кўриб чиқилишини, қарор эса икки давлат президентлари томонидан қабул қилиниши билдирди.
Беларусь иқтисодиёт вазири ягона валюта борасидаги масала музокараларда асосий ўрин тутмаслигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ягона иқтисодий макон яратишнинг асосий шартлари барча йўналишларда амалга оширилиши, сўнгги босқич эса ягона валюта бўлиши лозим.
Россия ва Беларусь ўртасида иттифоқ давлати тузиш тўғрисидаги шартнома 1999 йил декабрда имзоланган бўлиб, 2000 йилдан кучга кирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар