07:05 / 09.06.2019
5 954

Москвада полициячи томонидан отиб ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси бўйича расмий маълумот берилди

Москвада полициячи томонидан отиб ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси бўйича расмий маълумот берилди
Москвада 7 июнь куни Ўзбекистон фуқароси полициячи томонидан отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлади.

«Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими Ўзбекистон томонининг сўровига кўра халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Т.С.нинг 7 июнь куни Москва шаҳар ‘Коптево’ ИИБдан қочишга ва полиция ходимининг табел қуролини қўлга киритишга уриниши чоғида отиб ўлдирилганлиги тўғрисида ОАВнинг тарқатган хабарларини тасдиқлади», — дейилади ТИВ ахборотида.

Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда ва унинг якунлари юзасидан процессуал қарор қабул қилинади. «Элчихона консуллик бўлими вазиятни назоратга олган», — дейилади расмий ахборотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада полициячи томонидан отиб ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси бўйича расмий маълумот берилди