13:25 / 09.06.2019
3 800

Путин Россияни "ақлли маймун" деб атади

Путин Россияни "ақлли маймун" деб атади
Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий урушни йўлбарслар жангига қиёслади. Россияни эса йўлбарсларни кузатиб турган ақлли маймун деб атади. Бу ҳақда Forum Daily'га таяниб Дарё хабар берди.

Собиқ иттифоқ ва АҚШнинг совуқ уруши даврида оммалашган хитойлик масалга кўра, маймун йўлбарс ва арслон курашига аралашмайди ва улар кучини йўқотганидан кейин иккаласини ҳам ўлдиради.

Эслатиб ўтамиз, май ойида АҚШ Хитой маҳсулотларига қўйиладиган божни 10 фоиздан 25 фоизгача оширди. Бундан ташқари, АҚШ президенти Дональд Трамп яқин келажакда Хитойнинг қолган барча импортлари учун божни 300 миллиард долларга оширишни буюрган.
Бунга жавобан Хитой 1 июндан АҚШ маҳсулотларига 60 миллиард доллар бож ўрнатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россияни "ақлли маймун" деб атади