АҚШдаги Жанубий Калифорния аэропортида ўқ шаклига эга Celera 500L самолёти пайқалди. АҚШнинг Otto Aviation компанияси ушбу самолётни яратиш устида олиб бораётган ишларни 10 йилдан бери сир сақлаб келади.
Маълумотларга кўра, самолётнинг такомиллаштирилган моделининг синовлари ўтказиб бўлинган ва Celera 500L яқин орада илк парвозини амалга ошириши мумкин.
Таъкидланишича, самолёт бир учувчи томонидан бошқарилади ва исталган аэродромдан уча олади. Маълумотларга кўра, самолётнинг тезлиги 510 мил/соатгача (820 км/соат) етади, ёнилғи сарфи эса 30-42 милга (50-70 км) бир галлонни (4 литр) ташкил қилади. Шунингдек, Celera 500L 65 минг фут (20 км) баландликкача кўтарила олади.
Таққослаш учун, кенг тарқалган бир моторли самолёт Pilatus PC-12 30 минг футгача кўтарилади, крейсер тезлиги соатига 330 милгача етади ва ўртача 5 мил йўлга бир галлон ёнилғи сарфлайди. Бу кўрсаткичлардан Сelera 500L’нинг унумдорлиги шундай турдаги енгил бизнес-жетларникидан 10 марта юқорироқлигини кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди
ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони
Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди
Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди
Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас