date
views 3 305

АҚШда беш қаватли бино устига кран қулаб тушди (видео)

АҚШда беш қаватли бино устига кран қулаб тушди (видео)
Фото: Twitter / CBSДФW
9 июнь куни АҚШнинг Даллас шаҳрида жойлашган беш қаватли бинолардан бирининг устига қурилиш крани қулаб тушди. Нохуш ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва яна беш киши жароҳат олган, деб хабар беради «Daryo.uz» нашри.

Шаҳар ёнғинни ўчириш хизмати вакили Жейсон Эванснинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган аёл кўнгилсиз ҳодиса вақтида бино ичида бўлган.

Жароҳат олганларнинг икки нафарини аҳволи ўта оғир эканлиги айтилмоқда.

Эванснинг айтишича, кран нима сабабдан қулаб тушгани ҳозирча номаълум, тахминларга кўра, бунга шамол сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, қутқарувчилар воқеа жойига соат 14:00 да, Миллий метеорология хизмати шаҳарда ёнғингарчилик ва кучли шамол кутилаётганини маълум қилгач чақирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда беш қаватли бино устига кран қулаб тушди (видео)