07:42 / 11.06.2019
3 013

Путин журналист Голунов иши бўйича қандай муносабат билдиргани маълум бўлди

Путин журналист Голунов иши бўйича қандай муносабат билдиргани маълум бўлди
Россия президенти Владимир Путин гиёҳванд модда сотишда айбланиб уй қамоғига олинган «Медуза» журналисти Иван Голуновнинг калтаклангани борасида текширув ўтказиш илтимосига ижобий муносабат билдирди. Бу ҳақда 10 июнь куни Путин билан учрашган Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова маълум қилди.

«Унга ўз нуқтаи назаримни айтдим ва Иванга нисбатан куч ишлатишганидан ташвиш билдириб бу борада хизмат текшируви ўтказилиши кераклигини маълум қилдим. Бош прокуратура дастлабки тергов устидан назоратни давом эттириши кераклигини сўрадим. Президент бу фикрларга ижобий муносабатда бўлди», — деди Москалькова.

Асосий офиси Латвияда жойлашган «Медуза» интернет-нашрининг тадқиқотчи журналисти Иван Голунов ўтган ҳафта охирида Москвада қўлга олинганди.

Уни йирик миқдордаги наркотик моддаларни сақлашда айблашган. Унинг ўзи бу иш уюштирилганини иддао қилмоқда.
Шанба куни Москвадаги Никулин суди Голуновни соғлигидаги муаммоларга қарамасдан уй қамоғига ҳукм қилди.

Иван Голунов судда ўзининг айбсизлигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин журналист Голунов иши бўйича қандай муносабат билдиргани маълум бўлди