date
views 2 761

Иван Голуновга қарши жиноий иш ёпилди. У озодликка чиқади (видео)

Иван Голуновга қарши жиноий иш ёпилди. У озодликка чиқади (видео)
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев «Медуза» журналисти Иван Голунов жавобгарликдан озод қилинишини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, журналистнинг айбдорлиги исботланмаган ва унга қарши жиноий иш ёпилган.
«Журналист бугуноқ уй қамоғидан озод этилади», деб ваъда берди вазир.

6 июнь куни Москвада «Медуза»нинг махсус мухбири, ўзининг ўткир журналистик текширувлари билан танилган журналист Иван Голунов қўлга олинганди.

Катта миқдордаги наркотик моддалар сақлашда айбланаётган Голунов уй қамоғига ҳукм қилинди.
Иван Голунов судда ўзининг айбсизлигини маълум қилди.

«Ведомости», «РБК» ва «Коммерсант» нашрлари душанба куни муқовасида «Мы Иван Голунов» («Биз Иван Голуновмиз») ибораси билан чиқиш қилди. Шу тариқа, бу газеталар наркотик сақлашда гумонланиб қўлга олинган журналистни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иван Голуновга қарши жиноий иш ёпилди. У озодликка чиқади (видео)