
Японияда кекса ёшли ҳайдовчилар учун махсус ҳайдовчилик гувоҳномалари пайдо бўлиши мумкин. Уларни 75 ёшдан катталарга бериш режалаштирилмоқда. Гувоҳнома автомобиллар ҳайдашни чеклайди ва электрон “ёрдамчилар” ҳамда автоматик тормозлаш тизими билан жиҳозланган автомобилларни ҳайдашгагина рухсат беради.
Ҳукумат мамлакатда кекса ёшли ҳайдовчилар айби билан юз берувчи йўл-транспорт ҳодисалари сони кескин ошгани сабабли шундай чоралар қабул қилишга қарор қилган. Қариялар кўпинча педалларни адаштириб қўйишади ва йўлдаги вазият ўзгаришига секинроқ муносабат билдиришади.
Махсус гувоҳномалар дастлаб кўнгилли тарзда одатдаги гувоҳномалар ўрнига берилиши кўзда тутилган. Электрон “ёрдамчилар” оммалашиб, арзонлашгандан сўнг янги гувоҳноманинг мажбурий тарзда берилиши жорий қилинади. Япония ҳукумати электрон “ёрдамчилар” масаласини автомобил ишлаб чиқарувчилар билан муҳокама қилмоқчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар