
Фото: Instagram
Россиялик қўшиқчи Дмитрий Билан машинаси бузилиб қолганлиги сабаб уч соат Москва яқинидаги трасса бўйлаб пиёда юришга мажбур бўлди. Бу ҳақда қўшиқчи ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«Иссиқ, чанг йўллар ва артистга ёрдам бериш учун тўхтамайдиган машиналар. Режадан ташқари сайр ўзимни оддий одамдек ҳис қилишимга ёрдам берди», — деб ёзади қўшиқчи.
Таниқли қўшиқчи нега такси ёки ўзининг минглаб мухлисларини ёрдамга чақирмагани номаълум. Балки бу каби сайрлар «мияни тозалаб», юлдузлик касалининг ривожланишига йўл қўймасликка олиб келар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар