12:40 / 13.06.2019
2 777

Гонконгда йирик оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда (видео)

Гонконгда йирик оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда (видео)
Гонгонгда юз минглаб одамлар иштирокида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Намойишчилар экстрадиция тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилишига қарши чиқишмоқда. Минглаб намойишчилар ҳукумат бинолари жойлашган ҳудудга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйди. Гонгконг қонунчилик кенгаши 12 июнь куни қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиши керак эди, намойишлар туфайли ҳукумат буни кейинга қолдиришга қарор қилган.

Қонунга киритилиши режалаштирилган ўзгартириш Гонконгда жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни Хитойнинг материк қисмига экстрадиция қилишни назарда тутади. Кўпчилик бу Гонконг одил судлов тизимига путур етказиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Намойишларда миллионга яқин кишининг қатнашаётгани айтилмоқда. Полиция маълумотларига кўра, бу каби норозилик намойишлари ҳудудда 1997 йилдан буён мутлақо кузатилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гонконгда йирик оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда (видео)