11:25 / 14.06.2019
2 947

АҚШ Эроннинг Уммон кўрфазидаги ҳужумга алоқадорлигини кўрсатувчи видеони намойиш қилди

АҚШ Эроннинг Уммон кўрфазидаги ҳужумга алоқадорлигини кўрсатувчи видеони намойиш қилди
АҚШ Қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги Эрон ҳарбийлари Уммон бўғозидаги танкерга ўрнатилиб, портламай қолган минани ечиб олаётгани тасвирланган видеони намойиш этди.

Қўмондонлик хабарига кўра, Эрон ислом инқилоби соқчилари корпуси ҳарбийлари 13 июнь куни, ҳужумдан 11 соат ўтиб «Кокука Корэйжерс» танкеридан ишламай қолган миналарни ечиб олишган.

АҚШ вакилининг қайд этишича, танкердан эвакуация қилинган денгизчилар айни вақтда «Бейнбриж» эсминецида бўлиб туришибди.

13 июнда Уммон кўрфазида «Фронт Алтаир» ва «Кокука Корэйжерс» нефть танкерларига ҳужум қилинди. АҚШ бу ҳодиса ортидан Уммон кўрфазига ракета эсминеци юбормоқда.
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Эрон ҳукуматини Уммон кўрфазидаги танкерларга уюштирилган ҳужумда айблади. Эрон бу айбловларни рад этди.

Шунга ўхшаш ҳолат май ойида БАА соҳиллари яқинида кузатилганди. Ўшанда 4та танкерга ҳужум уюштирилганди. АҚШ ўшанда ҳам бу ҳужум ортида Эрон турганини айтган, расмий Теҳрон буни тан олмаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Эроннинг Уммон кўрфазидаги ҳужумга алоқадорлигини кўрсатувчи видеони намойиш қилди