14:30 / 14.06.2019
2 469

Австрияда сув тошқини хавфи пайдо бўлди (видео)

Австрияда сув тошқини хавфи пайдо бўлди (видео)
Иссиқ об- ҳаво натижасида тоғлардаги қорларнинг эриши Австрияда сув тошқинларининг вужудга келиш хавфини юзага келтирмоқда, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Ҳозирда мамлакат ғарбидаги Инн дарёсида сув сатҳи 6 метрга қадар кўтарилиб кетгани айтилмоқда. Одатда мамлакатда тинимсиз ёғингарчилик тошқинларни келтириб чиқарар эди. Бироқ бу сафар ноодатий иссиқ тоғлардаги қорларнинг катта ҳажмда эришига сабаб бўлмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан қатор кўприкларда ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилган.

Қутқарув хизматлари кучайтирилган навбатчилик тартибига ўтказилган. Улар ҳозирда қирғоқларни қум тўлдирилган қоплар билан мустаҳкамламоқда. Синоптикларнинг маълумотларига кўра яқин вақт давомида ҳудудда иссиқ об- ҳаво сақланиб туради. Қолаверса кучли ёғингарчилик рўй бериши мумкинлиги айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австрияда сув тошқини хавфи пайдо бўлди (видео)