16:20 / 14.06.2019
3 425

Бишкек саммитида қатнашаётган Эрон президенти АҚШни минтақа ва дунёга таҳдид деб атади

Бишкек саммитида қатнашаётган Эрон президенти АҚШни минтақа ва дунёга таҳдид деб атади
АҚШ ўзининг тажовузкор сиёсати билан Яқин Шарқ минтақаси хавфсизлиги ва бутун дунёга таҳдид солмоқда. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Бишкекда бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида ана шундай баёнот берди.

"АҚШ ҳукумати кейинги икки йил давомида барча халқаро қоидаларни бузиб, молиявий ва ҳарбий имкониятларидан фойдаланиб тажовузкор ҳаракатлар қилмоқда ва минтақа ҳамда дунёга жиддий таҳдид солмоқда", - деди у.

Вашингтон халқаро ҳамжамиятни БМТ хавфсизлик кенгашининг Эрон билан савдо муносабатларини яхшилаш тўғрисидаги резолюциясини бузишга мажбур қилмоқда, деди Руҳоний.

2018 йил 8 майда АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан 2015 йилда имзоланган ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди ва бир томонлама тартибда санкциялар киритди.

Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон президентлари иштирок этмоқда. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Монголия раҳбарлари кузатувчи сифатида таклиф этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бишкек саммитида қатнашаётган Эрон президенти АҚШни минтақа ва дунёга таҳдид деб атади