date
views 3 048

АҚШ Эроннинг танкердаги портлашга алоқадорлигини исботлади

АҚШ Эроннинг танкердаги портлашга алоқадорлигини исботлади
Фото: AP
АҚШ Қуролли Кучлари марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, Эроннинг танкердаги портлашга алоқадорлигини исботловчи видеолавҳа келтирилди, деб хабар берди «Daryo.uz» нашри.

Қайд этилишича, унда Эрон Инқилобчи гвардиясининг ҳарбий хизматчиларининг Уммон кўрфазидаги танкерлардан биридан портламаган минани олаётганини кўриш мумкин.

Ҳарбийларнинг таъкидлашича, Инқилобчи гвардиянинг патруль катери портлаш оқибатида аввал зарарланган Kokuka Courageous кемасидан портловчи моддани олган. Ушбу лавҳани CNN телеканали ҳам тарқатган.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Эроннинг Форс кўрфазига чиқишда иккита танкерлар портлатилиши орқасида айнан Эрон турганини маълум қилганди. Ҳужум оқибатида ҳар икки кема жиддий зарар кўрган. Уларнинг экипажларини эса эвкуация қилишга эришилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Эроннинг танкердаги портлашга алоқадорлигини исботлади