Эрон танкерларга ҳужум қилишдан олдин АҚШ дронини уриб туширишга уринган

  • 15 июнь 2019, 17:55
  • 1 075
  • Дунё
  • Эрон танкерларга ҳужум қилишдан олдин АҚШ дронини уриб туширишга уринган
    Фото: EPA
    Эрон ҳарбийлари 14 июнь куни Уммон кўрфазидаги икки танкерга ҳужум қилишдан бир неча соат олдин Америка дронига қарата «ер-ҳаво» ракетасини ишга туширган. Бу ҳақда «Korrespondent.net»га таяниб, Дарё хабар берди.

    Телеканалнинг қайд этишича, бундай маълумотни АҚШ мансабдори берган. У берган маълумотга кўра, эронликлар кўрфаз ҳудудида америкаликлар дрони учганини ва унга қарата ракета отилганини кўрган. «Ракета дрон олдидан учиб ўтди ва сувга тушди», — деган мансабдор.

    Ўт очилишидан аввал Америка дрони MQ-9 Reaper Эрон кемаси танкерларга яқинлашишини кузатган.

    Эслатиб ўтамиз, 13 июнь куни Форс кўрфазида иккита нефть танкери Front Altair ва Kokuka Courageous’га ҳужум уюштирилган эди. Шу сабабли Вашингтон Форс кўрфазига ракета эсминецини юборган.

    АҚШ танкерларга ҳужумда Эронни айблади. Дональд Трамп Форс кўрфазидаги кемага ҳужумга ким жавобгар эканлиги юзасидан заррча шубха йўқлигини айтган. Теҳрон эса АҚШнинг ҳужумга алоқадорлик айбловини рад этмоқда.

    » » Эрон танкерларга ҳужум қилишдан олдин АҚШ дронини уриб туширишга уринган