00:06 / 16.06.2019
4 890

Иккинчи жаҳон уруши даврида бир-биридан айрилган америкалик ва франциялик севишганлар 75 йилдан сўнг учрашишди

Иккинчи жаҳон уруши даврида бир-биридан айрилган америкалик ва франциялик севишганлар 75 йилдан сўнг учрашишди
К.Т.Роббинс 1944 йилда Франциянинг Бри шаҳрида 17 ёшли Жаннин Пирсон исмли қизни илк бор кўрганида АҚШ армиясининг 24 ёшли аскари эди. Роббинс кийимларини ювиш учун кир ювувчи қидириб юрганида қизнинг онаси унинг кийимларини ювиб беришини айтади.

Йигит ва қиз бир-бирларини бир кўришдаёқ севиб қолишади, аммо икки ойдан сўнг Роббинс Шарқий фронтдаги жангларда қатнашиш учун қишлоқни тарк этишига тўғри келади.

Уруш тугаганидан сўнг Жаннин Роббинс қайтиб келишига умид қилиб инглиз тилини ўргана бошлайди.
Роббинс эса урушдан сўнг армияда хизмат қилишни давом эттиради ва АҚШга қайтади.

У ўша ерда Лилиан исмли қиз билан турмуш қуради. Улар 50 йил давомида Миссисипидаги маиший техника магазинида ишлашади. Аёл 2015 йилда 92 ёшида вафот этади. Жаннин эса 1949 йилда турмушга чиқади ва беш фарзанднинг онасига айланади.

Роббинс биринчи муҳаббати ҳақида асло унутмайди ва қизнинг ҳамда унинг қишлоғининг оқ-қора суратини ўнлаб йиллар давомида ёнида сақлаб келади.
Франциялик журналистлар АҚШдаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида репортаж тайёрлашган вақтда ҳам бу сурат унинг ёнида эди.

Роббинс журналистларга қизнинг суратини кўрсатади ва ўша қишлоққа бориш, қизнинг оиласини топиш ниятида эканлигини айтади.
У севгилиси аллақачон бу дунёдан кўз юмган бўлса керак деб тахмин қилади ва «Уни бошқа ҳеч қачон кўрмайман», дейди.

Аммо журналистлар Жанинни излаб топишга муваффақ бўлишди. У туғилиб-ўсган қишлоғидан 27 миль масофада жойлашган Монтиньи-ле-Мецдаги қариялар уйида яшар экан.

Журналистлар Роббинс ва Пирсон учун қариялар уйида учрашув уюштиришди.
«Сени ҳар доим севганман. Сен ҳамиша қалбимда бўлгансан», - деди Роббинс Пирсонга улар учрашишганида.

Сўнгра Роббинс ўнлаб йиллардан буён ёнида сақлаб келган фотосуратни чиқарди ва «Бу сенсан» деди.
Аёл унинг бу муҳаббатидан ҳайратини яширолмади.

Улар бир неча соат суҳбатлашишди ва Роббинс Нормандиядаги ғалабанинг 75 йиллик тантаналарида қатнашиш учун жўнаб кетди.
Улар тез-тез учрашиб туришга келишиб олишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иккинчи жаҳон уруши даврида бир-биридан айрилган америкалик ва франциялик севишганлар 75 йилдан сўнг учрашишди