06:00 / 16.06.2019
2 831

Қирғизистон ШҲТ доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга оширишни таклиф қилди

Қирғизистон ШҲТ доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга оширишни таклиф қилди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашувида ташкилотнинг тараққиёт банкини тузиш масаласини кўтарди.

У мазкур банкни тузиш, хусусан ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришни таклиф қилди.

Унинг қўшимча қилишича, давлатлар, жумладан, кузатувчи давлатлар ўртасида транспорт-логистика алоқаларини янада чуқурлаштириш муҳим аҳамиятга эга.

«Шу боис биз Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси тезроқ амалга оширилиши тарафдоримиз», — деди Сооронбай Жээнбеков.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди.

Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ўзбекистон президенти минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт коммуникациялари, ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш каби масалалар бўйича долзарб фикрлар билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон ШҲТ доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга оширишни таклиф қилди