21:30 / 17.06.2019
2 944

Эрон АҚШнинг жосуслик кибертармоғини фош этганини маълум қилди

Эрон АҚШнинг жосуслик кибертармоғини фош этганини маълум қилди
Эрон хавфсизлик кучлари АҚШнинг жосуслик кибертармоғини фош этди, деб маълум қилди Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний.

"Яқинда Эрон махсус хизматлари мамлакат кибермаконида иш олиб борган МРБнинг йирик жосуслик тармоғини фош этди ва йўқ қилди", - деди Шамхоний.

Унинг сўзларига кўра, Теҳрон мазкур жосуслик тармоғи ҳақидаги маълумотни бир нечта хорижий давлатлар билан бўлишган.

"Биздаги маълумотларга кўра, ушбу тармоқ бошқа қатор давлатларда ҳам иш олиб борган", - деб таъкидлади у.

19 апрелда Эрон ахборот вазири ва махсус хизматлар раҳбари Маҳмуд Алавий мамлакат разведкаси минтақанинг турли давлатларида иш олиб борувчи 290 нафар жосусдан иборат МРБ тармоғини фош этганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШнинг жосуслик кибертармоғини фош этганини маълум қилди