Кремль АҚШ билан киберуруш бўлиши эҳтимолини баҳолади

  • 17 июнь 2019, 22:26
  • 917
  • Дунё
  • Кремль АҚШ билан киберуруш бўлиши эҳтимолини баҳолади
    Назарий жиҳатдан АҚШ ва Россия ўртасида киберуруш бўлиши мумкин, деди Кремль расмий вакили Дмитрий Песков.

    У New York Times газетасининг Америка махсус хизматлари кейинги бир йил давомида Россия энергия тизимига зарарли дастурий таъминот киритиш бўйича фаоллигини кучайтиргани ҳақидаги хабарига шундай изоҳ берди.

    Песков Москва бир неча бор киберхавфсизлик бўйича ҳамкорлик қилиш ташаббуси билан чиққанини, аммо Америка томони таклифларни рад этганини айтди.

    Аввалроқ 17 июнь куни Россия энергетика вазирлиги компаниялардан киберҳужумлар тўғрисида маълумот олмаганини хабар қилганди.

    Дональд Трамп New York Times газетасидаги хабарни изоҳлар экан, газетани давлатга хиёнатда айблади.

    » » Кремль АҚШ билан киберуруш бўлиши эҳтимолини баҳолади