БМТ бугун тақдим этган ҳисобот Ер аҳолиси сонига бағишланди, дейилади «РИА Новости» хабарида. Унга кўра, сайёрамиз аҳолиси сони яқин 30 йилда 2 миллиардга кўпайиб, 9,7 миллиард кишига етади. Аср охирига бориб ерликлар сони 11 миллиардга етиши мумкин.
БМТ иқтисодий-ижтимоий масалалар департаментининг аҳолишунослик бўлими таъкидлашича, умр кўриш давомийлиги узайиб бораётгани ва туғилиш камайиб кетаётгани учун жаҳон аҳолиси қарияпти, аҳолиси сони қисқариб бораётган мамлакатлар рўйхати кенгаймоқда.
Умуман олганда жаҳон аҳолиси сони ўсишда давом этяпти, бироқ ҳудудлар кесимида тафовут жуда катта. «Янги демографик прогнозлар 2050 йилгача жаҳон аҳолиси сони ўсишининг тенг ярми 9 мамлакат ҳисобига таъминланишини кўрсатяпти, булар: Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Танзания, Индонезия, Миср ва АҚШ», — дейилади ҳисоботда.
Тахминан 2027-йилларга бориб Ҳиндистон аҳолиси сони кўплиги бўйича Хитойни ортда қолдириши ҳам ҳисоботда қайд этилган.
Прогнозларга кўра, глобал фертиллик кўрсаткичи янада пасаяди: 1990 йилда туғилишлар сони бир аёлга ўртача 3,2 тани ташкил этганди, ҳозир — 2,5 та, 2050 йилда 2,2 тага тушиб кетади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди
Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм