Трамп ноқонуний муҳожирлар кейинги ҳафта оммавий депортация қилинишини айтди

  • 18 июнь 2019, 12:30
  • 769
  • Дунё
  • Трамп ноқонуний муҳожирлар кейинги ҳафта оммавий депортация қилинишини айтди
    АҚШ президенти Дональд Трамп ноқонуний муҳожирлар АҚШдан кейинги ҳафтадан бошлаб оммавий депортация қилиш бошланишини маълум қилди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, бу ҳақда Трамп 18 июнь куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

    «Кейинги ҳафта АҚШнинг иммиграция ва божхона полицияси мамлакатга ноқонуний кирган миллионлаб муҳожирларни депортация қилиш жараёнини бошлайди. Улар қандай тез келган бўлса, шундай тез чиқариб юборилади», — деб таъкидлаган у.

    Шу билан бирга, Америка раҳбари ўзининг рақиби — демократларни миграция назорати масаласига эътибор қаратмаганликда айблади.

    «Мексика ўзининг қатъий иммиграция қонунлари туфайли одамлар бизнинг жанубий чегараларимизгача етиб боришдан тўхтатиб қолиш учун жуда яхши ишламоқда. Гватемала «Учинчи хавфсиз мамлакат тўғрисида» келишувни имзолашга тайёргарлик кўрмоқда. Фақат Конгрессдаги демократларгина ҳеч нима қила олмайди», — деган Трамп.

    Эслатиб ўтамиз, Трамп апрель ойида агар ноқонуний муҳожирлар оқими тўхтатилмаса, Мексика билан чегарани ёпиш билан таҳдид қилган эди.

    Вашингтоннинг бож тўловларини жорий этиш таҳдидидан сўнг Мексика расмийлари ноқонуний миграция билан курашиш мақсадида АҚШ билан чегарада Миллий гвардияни жойлаштириш мажбуриятини олди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Трамп ноқонуний муҳожирлар кейинги ҳафта оммавий депортация қилинишини айтди