16:32 / 18.06.2019
8 393

Илон тимсоҳни бутунлигича ютиб юборди (фото)

Илон тимсоҳни бутунлигича ютиб юборди (фото)
Австралиянинг Квинсленд штатида эркак илон тимсоҳни бутунлигича ютиб юбораётганини суратга олди. Ушбу суратларга Британиянинг Daily Mail нашри қизиқиш билдирди.

Мартин Мюллер каякда Исо тоғи бўйлаб тушаётганда илон ниманингдир мурдасини ютаётганини кўриб қолган. Илон ўлик тисмоҳни ютаётганини кўриб, бир неча суратлар олишга қарор қилган.

Фото: Facebook
Эркак олган расмларини Facebook’даги GG Wildlife Rescue Inc саҳифасига жойлаган. Фойдаланувчилар сурат остида қолдирган изоҳларда илон тимсоҳни ейиши мумкинлигидан ҳайратланган. Улар, шунингдек, бундай яқин масофадан суратга олиш қанчалик хавфсиз эканига қизиққан.


GG Wildlife Rescue Inc эгаси Мишель Джонс (Michelle Jones) уйида иккита зайтун илони боқишини, улар заҳарли эмаслигини ва исталган нарсани ютиб юбориши мумкинлигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон тимсоҳни бутунлигича ютиб юборди (фото)