16:56 / 18.06.2019
3 330

Зимбабведа тимсоҳ бола кўз ўнгида аёлга ташланди

Зимбабведа тимсоҳ бола кўз ўнгида аёлга ташланди
Фото: Depositphotos
Зимбабведа аёл бола кўз ўнгида ташланган тимсоҳдан қутулиб қолди, деб ёзмоқда Daryo.uz нашри.

Воқеа 47 ёшли Эмери Пондани (Emery Pondani) балиқ овлаётганида содир бўлган. «Мен тўрни ташладим ва сувда тўлқин ҳосил бўлганини кўрдим. Ўғлим каттароқ нарса тутиб олдим деб ўйлади, бироқ рептилия кўксимдан тишлаб олиб сувга тортиб кетди», — дейди аёл.

Аёл тимсоҳ ҳужум қилганда унинг оғзини ёпиш кераклигини эслайди ва қўлини унинг томоғига тиқади. У йиртқич билан олишишда давом этади ва охири ундан қутулишга эришади. Ҳозирда аёл касалхонада даволанмоқда.

Зимбабведа узунлиги 5 метргача етадиган Нил тимсоҳлари тарқалган. Улар жуда агрессив бўлиб, қора каркидон, бегемот, жирафа, шер каби кучли ҳайвонларга ҳам тенг кела олади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зимбабведа тимсоҳ бола кўз ўнгида аёлга ташланди