17:20 / 18.06.2019
3 605

Саудия Арабистонида аэропортга ҳужум қилинди (видео)

Саудия Арабистонида аэропортга ҳужум қилинди (видео)
Саудия Арабистонининг иккита аэропортига Ямандаги исёнчи ҳусийлар гуруҳи томонидан ҳужум уюштирилди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг жанубий қисмидаги Жизана ва Абха аэропортларига дронлар ёрдамида ҳужум қилинган. Ушбу ҳужумлар Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучларининг Ал-Ходейда шаҳри, Таиз, Хаджа ва Саад провинцияларидаги аҳоли пунктларига авиацияси томонидан зарба беришига жавоб тариқасида амалга оширилгани айтилмоқда.

Ҳусийлар Саудия Арабистонини ҳарбий ҳаво кучлари 2018 йил декабрида имзоланган Ал-Ходейда шаҳрида ўт очишни тўхтатиш борасидаги келишувни бузганликда айбламоқда. Саудия Арабистони қўллаб-қуватлови остидаги яман армияси ва исёнчи ҳусийлар ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик 2014 йилдан буён давом этмоқда. Ушбу можаро бугунги кунда сайёрамиздаги энг йирик ижтимоий инқирознинг келиб чиқишига сабаб бўлди. БМТ маълумотларига кўра, 24 млн.дан ортиқ киши – Яман аҳолисининг 80 %и инсонпарварлик ёрдамига муҳтождир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида аэропортга ҳужум қилинди (видео)