18:30 / 18.06.2019
5 004

Хитойда кучли зилзила бўлди (видео)

Хитойда кучли зилзила бўлди (видео)
Хитой жануби-ғарбида жойлашган Сичуан провинциясида иккита кучли ер силкиниши қайд этилди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Хитой сейсмология маркази маълумотларига кўра, дастлаб кучи рехтер шкаласи бўйича 6 баллга тенг бўлган силкиниш Ибинь шаҳар округининг Чаннин уездида рўй берди. Орадан 40 дақиқа ўтиб эса Гун уездида магнитуда кучи 5,1 балга тенг бўлган зилзила қайд этилди. Маълумотларга кўра, зилзила эпимаркази 16 км чуқурликда қайд этилган.

Табиий офат натижасида Чаннин уездида 8 киши ҳалок бўлган ва 48 киши жароҳат олган, Гунда 3 киши ҳалок бўлиб, 71 киши жароҳатланган, Гао уездида яна 3 киши жарблангани айтилмоқда. Сычуань провинцияси Хитойнинг сейсмик хавф энг юқори бўлган минтақаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу ерда ер ости силкинишлари тез- тез рўй бериб туради. Ҳудудда 2008 йилнинг май ойида сўнгги ўн йилликдаги энг кучли зилзила рўй берган эди. Магнитудаси 8 баллга тенг бўлган силкиниш натижасида 87 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган эди.
[media=https://youtu.be/fGBjTaUhE9k]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда кучли зилзила бўлди (видео)