11:32 / 19.06.2019
2 548

Трамп Хитой маҳсулотларига божлардан йилига 500 млрд доллар олинишини айтди

Трамп Хитой маҳсулотларига божлардан йилига 500 млрд доллар олинишини айтди
АҚШ Хитойдан олиб кирилувчи маҳсулотларга бож қийматлари оширилиши ҳисобига ҳар йили 500 млрд долларгача даромад олади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп айтди.

“Биз ҳар йили 500 млрд доллар оламиз, ўйлаб кўринг-а, 500 млрд доллар”, деб айтган у Флоридадаги сайловолди намойишида ва АҚШ Хитой билан савдода “ҳаттоки 10 цент” ҳам йўқотиш ниятида эмаслигини қўшимча қилган.

У Хитой раиси Си Цзиньпинни “ажойиб президент” деб атаган, бироқ “Хитой билан битим тузилса яхши бўлиши, тузилмаса ҳам яхши эканлигини” таъкидлаб ўтган.

Трампнинг таъкидлашича, АҚШ компаниялари бизнесни юритиш учун номақбул шароитлар ва Хитой валютаси – юаннинг пасайтирилган курси сабабли Хитойни тарк этмоқда.

АҚШ президенти “Хитойга Америкадаги иш ўринлари ва технологияларини ўғирлашга ижозат бермаслигини” қўшимча қилган.

Аввалроқ Трамп Японияда ўтадиган G20 саммитида Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокаралар бўлиб ўтмаса, 300 млрд долларлик Хитой маҳсулотларига бож қийматларини оширишини айтган.

Аввалроқ АҚШ Хитойдан келтирилувчи 200 млрд долларлик маҳсулотларга бож тўловларини 10 фоиздан 25 фоизгача оширганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Хитой маҳсулотларига божлардан йилига 500 млрд доллар олинишини айтди