date
views 2 878

Польшада маст ҳолатда шаҳар кўчалари бўйлаб танкда сайр қилган ҳайдовчи қўлга олинди

Польшада маст ҳолатда шаҳар кўчалари бўйлаб танкда сайр қилган ҳайдовчи қўлга олинди
Фото: Wiadomosci
Польшада шаҳар кўчалари бўйлаб Т-55 танкида сайр қилган маст эркак қўлга олинди, деб хабар беради Daryo.uz нашри.

Мазкур ҳодиса 12 июнь куни Паенчно шаҳрида содир бўлган, бироқ воқеага кейинроқ эътибор қаратишган. Маълум бўлишича, польшалик ҳарбийларга тегишли Т-55 танкини бир жойдан бошқа жойга кўчириб олиб ўтишаётган бўлган. Жараён орасида техникани ташишга мўлжалланган транспортёр бузилиб қолган. Уни тузатиш учун эса танкни ерга тушириш керак бўлган.

Операциянинг айнан шу қисмига 49 ёшли ҳайдовчи жавобгар бўлган. Ичиб олган ҳайдовчи ҳарбий техникада сайр қилиш имкониятидан унумли фойдаланган. Полициячилар етиб келгунига қадар Т-55 шаҳар марказий кўчларини айланиб чиқишга улгурган.

Ҳайдовчи қўлга олинган ва ўзига келгач сўроқ қилинган. Агарда унга нисбатан хавфли транспорт вазиятини юзага келтириш бўйича айблов эълон қилинса, ҳайдовчи саккиз йилга қамалиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польшада маст ҳолатда шаҳар кўчалари бўйлаб танкда сайр қилган ҳайдовчи қўлга олинди