Буюк Британияда оғир бемор тўйдан бир неча соат ўтиб вафот этди

  • 19 июнь 2019, 18:09
  • 1 097
  • Дунё
  • Буюк Британияда оғир бемор тўйдан бир неча соат ўтиб вафот этди
    Фото: «Dailymail.com»
    Буюк Британиянинг Катта Манчестер графлиги Уиган шаҳрида касалхона ходимлари вафот этиш арафасида бўлган беморга тўй уюштирди. Бу ҳақда Daily Mail'га таяниб Дарё хабар берди.

    Ник Гловер исмли 51 ёшли бемор июнь ойида уйланмоқчи бўлган. Аммо касаллиги туфайли режани ўзгартиришга тўғри келган. Ўтган йили унда ошқозoности бези саратони касаллиги аниқланган. Бемор 27 апрель куни касалхонага ётади, эртаси куни эса шифокорлар унга тўйни кечиктирмаслик кераклигини айтади.

    Фото: «Dailymail.com»

    Тўй ўша куниёқ касалхона ибодатхонасида ўтказилган. Бахтли тасодиф туфайли шаҳарга Гловернинг мамлакатнинг бошқа чеккасида яшайдиган синглиси келган бўлган, унинг гувоҳлик қилиши керак бўлган дўсти эса сўнгги дақиқаларда Шотландия сафаридан қайтишга улгурган. Эркак тўйдан бир неча соат ўтгач вафот этган.

    » » Буюк Британияда оғир бемор тўйдан бир неча соат ўтиб вафот этди