
Гренландия музликлари хавотирли даражада эришда давом этмоқда, деб хабар берди Еuronews'га таяниб Даракчи нашри.
Олимлар бу сайёрамиз учун фалокат сигнали эканлигини таъкидлашмоқда.
Даниялик олимларнинг маълумотига кўра фақатгина бир куннинг ўзида Гренландия муз қалқони икки миллиард тоннага яқин муз йўқотган. Мазкур ҳолат 13 июнь куни рўй берган. Агар вазият шу зайлда давом этса, музликларнинг эриш кўрсаткичи тезлиги бўйича бу йил бутун кузатувлар давридаги энг рекорд кўрсаткич бўлади. Иқлимшуносларнинг фикрича, бу оролдаги барча жонзотларга ўз таъсирини кўрсатади.
Ҳамда анъанавий ҳаёт тарзининг издан чиқишига сабаб бўлади. Гренландия музликларининг умумий массаси шимолий ярим шарда энг йирик ҳисобланади. Олимларнинг фикрича, қиш мавсумида музликлар миқдори ортишига қарамасдан аввалги мавжуд мувозанат аллақачон бузилган. Бундан ташқари, ҳудудга ёққан янги қор миқдорининг камлиги ҳам асосий муаммолардан биридир. Айнан қор қатлами қуёш нурларини қайтариб, қатлам остидаги музликлар эришининг олдини олади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар