Фото: «Диалог»
Афғонистоннинг Фараҳ вилоятидаги масжид мулласи ўз оила аъзоларини тартибсиз ўққа тутиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Афғонистоннинг «Салом Ватандор» газетасининг Фараҳ вилояти кенгаш раиси Маҳмуд Наимийга таяниб хабар беришича, воқеа 10 июнь куни кечаси Фараҳ вилоятининг Хоки Сафед туманида содир бўлган.
Наимийнинг маълум қилишича, мулла аввал ўз оила аъзоларини отган, аммо уларга ёрдам бериш учун икки қўшниси югуриб чиққанида мулла уларни ҳам ўққа тутган. Оқибатда қўшнилар ҳам яраланган, улардан бири оғир аҳволда. Ҳалок бўлганлар орасида олти нафар аёл ва икки нафар бола ҳам бор.
Воқеа толибонлар назоратида бўлган туманда содир бўлган ва қотил толибонлар томонидан қўлга олинган.
Жиноят сабаблари ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда. Афғонистонда аввал ҳам оммавий қотилликлар содир этилган, лекин жиноятчининг ўз оила аъзоларини ўлдириши биринчи марта кузатилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим"
Электромобил ҳайдовчилар уч хил бўлади
Ходимларнинг меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назоратга олинган
Telegram Украина «ГУР»нинг «разведка боти»ни блоклади
Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
Қодировнинг 16 яшар ўғли Путин номидаги Россия махсус кучлари университети куратори бўлди