Зеленский президент маъмурияти биносидан кўчмаса «ақлдан озиши»ни айтди

  • 20 июнь 2019, 12:57
  • 984
  • Дунё
  • Зеленский президент маъмурияти биносидан кўчмаса «ақлдан озиши»ни айтди
    Украина президенти Владимир Зеленский президент маъмурияти биносидаги иш шароитидан шикоят қилди. Унинг айтишича, агар у бошқа жойга кўчиб ўтмаса, “ақлдан озиши” мумкин.

    “Бу ерда қолиб бўлмайди, мен бу ерда ақлдан озаман”, деб айтган Зеленский.

    Президент маъмуриятида давлат раҳбари учун янги бино қидирилаётгани, амалдагиси эса музейга айлантирилиши мумкинлиги маълум қилинган.

    “Ҳа, катта бадиий музейга”, деб тасдиқлаган буни Зеленский.

    Украина президенти маъмурияти айни вақтда 1939 йилда қурилгандан кейин Киев ҳарбий округи штаби, урушдан кейин эса Украина коммунистик партияси марказий қўмитаси эгаллаган бинода жойлашган. Ушбу бино 1992 йилда президент қароргоҳига айланган.

    Аввалроқ Зеленский Банк кўчасида жойлашган ушбу бинода ишлашни истамаётганини айтган. Унинг айтишича, президент маъмурияти ҳукумат мавзесида эмас, балки очиқ жойда ишлаши лозим. Бироқ у қаерга кўчиб ўтмоқчилигига аниқлик киритмаган.

    » » Зеленский президент маъмурияти биносидан кўчмаса «ақлдан озиши»ни айтди