16:25 / 23.06.2019
3 804

Нью-Жерсида балиқчилар баҳайбат акуладан ҳайратга тушди (видео)

Нью-Жерсида балиқчилар баҳайбат акуладан ҳайратга тушди (видео)
Фото: Depositphotos
Нью-Жерсилик балиқчилар «Челюсти» («Жағлар») фильмини эслатиб юборувчи вазиятга тушди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Маълум, бўлишича, Жефф Крилли 17 июнь куни бир неча дўстлари билан ўзининг Big Nutz Required II номли қайиғида океанга чиқади. Бир пайт қайиқнинг олд қисмида оқ акула яқинлашиб кесилган балиқлар солинган қопга ҳамла қилади. Бу қайиқдагиларга 1976 йилги «Челюсти» блокбастерини эслатиб юборади.

Крилли томонидан Facebook’га жойланган видеода одамларнинг «Вой, баҳайбатлигини», деган овозлари эшитилади. Қайиқдагиларнинг ҳайратланган овозлари акула қайиқ атрофида айланиб, бурнини кўтариб, қопдаги балиқларни емоқчи бўлганида ҳам давом этади.

Криллининг сўзларига кўра, воқеа пайтида беш кишидан иборат балиқчилар гуруҳи Манаскуан кўрфазидан тахминан 48 километр жануби-шарқда бўлган.

Унинг айтишича, акуланинг узунлиги 9,5 метр, оғирлиги эса тахминан 900 килограммни ташкил этган. «Биз кўп акулаларни овлаганмиз, лекин бунақасини кўрмаган эдик. Унинг баҳайбат эканлигидан ҳайратга тушдик», — деб таъкидлаган Крилли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Жерсида балиқчилар баҳайбат акуладан ҳайратга тушди (видео)