
Анқара суди 2016 йил июлдаги давлат тўнтариши иши бўйича 200дан ортиқ кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди NTV телеканали.
Етти нафар генерал 114 мартадан умрбод қамоқ жазосини олди. Улар орасида ҳарбий-ҳаво кучлари собиқ қўмондони Акин Ўзтурк, бригада генерали Ҳоқон Эврим ҳамда жандармерия бригадаларидан бирининг қўмондони Али Усмон Гуржан бор.
Қолган судланувчилар бир мартадан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Иши терговда бўлган 33 киши оқланди. ФЕТО раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен ва яна 12 кишининг иши кейинги мажлисда кўриладиган бўлди.
2016 йил 15 июлда бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганди. Асосий тўқнашувлар Истанбул ва Анқарада бўлган, исёнчиларни ҳисобламаганда 250 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиқ киши яраланганди. Анқара давлат тўнтаришига уринишда ФЕТО ташкилотини айблаган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар