Фото: Inside Edition
Американинг Шимолий Каролина штатида яшовчи аёл ўзининг собиқ севгилисини 500 минг доллар ютуқ чиққан лотерея билетини ўғирлашда айблади, деб хабар беради Дарё нашри.
Жасмин Уоткинсга Lucky for Life лотереясидан ютуқ чиққан. У барча ютуқни бирдагина олиб кетиши ёки умрининг охиригача ҳар йили 25 минг доллардан олиб туриши мумкин эди.
Аёл лотерея вакиллардан пулларни биргаликда олиб кетиш учун билетни суюклисига берган. Бироқ қиз ўрталарида пулни бўлиб олиш бўйича келишув йўқлигига қарамасдан ютуқни ўзига олиб қолишга урингани маълум бўлган. Таъкидлашича, улар лотереяларни маҳаллий дўконларнинг биридан харид қилишган.
Лотерея расмий вакилларининг сўзларига қараганда, ҳозирда Уоткинснинг шикояти кўриб чиқилмоқда, чунки ҳақиқатдан ҳам ютуқ кимга тегишлилиги борасида юридик баҳс мавжуд. Айни вақтда суд ҳали қарор қабул қилмагани сабаб пуллар ҳеч кимга тўланмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди