09:36 / 24.06.2019
4 707

Эрон АҚШ армиясига тегишли дронни уриб туширди (видео)

Эрон АҚШ армиясига тегишли дронни уриб туширди (видео)
Эрон АҚШ армиясига тегишли бўлган дронни уриб туширганини маълум қилди. Ушбу ҳодиса икки давлат ўртасидаги муносаблар тобора кескинлашиб бораётган жараёнда юз бергани халақаро миқиёсда хавотирларни келтириб чиқармоқда.

Эрон ОАВ хабарларига кўра, воқеа бугун эрта тонгда Форс кўрфазида рўй берган. Расмий Теҳрон Америка армиясига тегишли бўлган дрон мамлакат ҳаво ҳудудини бузиб кирганлигини таъкидламоқда. RQ-4 Global Hawk дрони Эроннинг Ҳўрмузгон вилояти ҳудудида уриб туширилган. Ушбу ҳодиса юзасидан баёнот берган Пентагон учувчисиз қурилма халқаро ҳаво ҳудудида Эрон ракетаси билан уриб туширилганини таъкидлаяпти.

Уммон кўрфазида нефть танкерларига уюштирилган ҳужм ортидан икки давлат муносабатлари тобора кескинлашиб бормоқда. Расмий Вашингтон Теҳронни ушбу ҳужумга алоқадорликда айбламоқда. Бунинг ортидан АҚШ минтақадаги ўз ҳарбий кучларининг сонини оширмоқда.
[media=https://youtu.be/AVVU6M6E3Z4]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШ армиясига тегишли дронни уриб туширди (видео)