date
views 6 383

Қувайтда жазирама иссиқдан машиналар эриб тушмоқда

Қувайтда жазирама иссиқдан машиналар эриб тушмоқда
АҚШнинг Аризона штатида эриб тушган машиналар (2018 йилги сурат).
Фото: Culturacolectiva

Қувайтда 20 июнь куни янги жаҳон рекорди янгиланиб, дунёда қачонлардир қайд этилган энг юқори ҳарорат — Цельсий бўйича 63 даража иссиқлик кузатилди. Бу ҳақда «Nur.kz»га таяниб Дарё хабар берди.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, 8 июнь куни термометрлар салқин жойда 52,2 даража иссиқни, қуёшли жойда эса 63 даража иссиқни кўрсатган. Бундай ҳарорат туфайли камида 5 киши ҳалок бўлган ва ҳукумат аҳолини ташқарига чиқмасликка ва кўпроқ сув ичишга чақирмоқда.

Аввалги температура рекорди Калифорниядаги "Ўлим водийси"да 1913 йилнинг 10 июлида кузатилган бўлиб, ҳаво ҳарорати 56,7 даража иссиқ бўлган.

21 июнь куни 68 даража иссиқ бўлиш прогнози аҳолини хавотирга солмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қувайтда жазирама иссиқдан машиналар эриб тушмоқда