date
views 2 116

Рига мэри лавозимга сайланганидан уч ҳафта ўтиб истеъфога чиқарилди

Рига мэри лавозимга сайланганидан уч ҳафта ўтиб истеъфога чиқарилди
Фото: Delfi
Рига мэри Дайнис Турлайс мазкур лавозимга сайланганидан уч ҳафта ўтиб истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Латвия пойтахти парламенти депутатларининг ярми (60 кишидан 31 нафари) шу қарор учун овоз берди.
Мухолифатга кўра, Турлайс собиқ мэр Нил Ушаков ва унинг собиқ ўринбосари Андрис Америкснинг одами бўлган.

«Ниҳоят Ушаков—Америкс блокини йўқ қилишга яқинмиз. Ўшалар туфайли Ригада бузилган кўприклар ва коррупциявий можаролар», — деди мухолифат депутати Виестурс Зепс.

Маълумот учун, Нил Ушаков жорий йил 29 май куни Европарламентга ишлашга ўтгани сабабли Рига мэри лавозимини тарк этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рига мэри лавозимга сайланганидан уч ҳафта ўтиб истеъфога чиқарилди