21:00 / 25.06.2019
2 673

Сайёрамиздаги қочоқлар сони рекорд даражага етди (видео)

Сайёрамиздаги қочоқлар сони рекорд даражага етди (видео)
БМТ сайёрамиздаги қочоқлар сони рекорд даража 70 миллион нафардан ортиб кетганини маълум қилди.

БМТ маълумотларига кўра, ўтган йилнинг охирига келиб, дунёдаги қочоқлар сони икки миллион 300 минг кишига кўпайиб, 70 миллион 800 минг нафарга бориб етгани маълум қилди. Бу иккинчи Жаҳон уруши давридан буён энг йирик кўрсаткичдир. БМТнинг қочоқлар иши бўйича олий комиссари маълумотига кўра, 26 миллионга яқин киши бошқа давлатларга қочиб ўтган.

Қочоқларнинг учдан икки қисми Сурия, Афғонистон, Жанубий Судан, Мьянма ва Сомали давлатлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Урушлар ва тақиблар туфайли бу ердаги аҳоли ўз уй- жойларни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлишган. Энг ачинарлиси, қочоқларнинг тенг ярмини вояга етмаганлар ташкил этади. Муҳожирларнинг энг катта оқими – 3 миллион 700 минг кишини Туркия қабул қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сайёрамиздаги қочоқлар сони рекорд даражага етди (видео)