15:09 / 25.06.2019
4 584

Қозоғистонда портлаш содир бўлди (видео)

Қозоғистонда портлаш содир бўлди (видео)
Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди, аҳоли эвакуация қилинмоқда. Қозоғистоннинг Арыси шаҳрида жойлашган 44856-сонли ҳарбий қисмнинг омборхонасида кучли портлаш содир бўлди.

Портлаш бугун эрталаб соат 9:20 да содир бўлган. Маҳаллий аҳоли кучли портлаш, олов ва тутунни кузатмоқда ва ҳатто осколкалар ҳуштак чалиб учиб ўтиши ҳам эшитилмоқда. Портлаш аҳоли турар жойларига яқин жойда содир бўлгани туфайли аҳоли тезкорлик билан ўз транспорт воситаларида Чимкент шаҳрига чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Туркистон вилояти акимати ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Хусусан, хавфсиз жойларда 15 та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар у ерларга эвакуация қилинмоқда. Эвакуацияда 40 та автобус иштирок этмоқда. Маълумот учун Арыси шаҳрида 43 минг киши яшайди.

Бевосита ёнғин содир бўлган жойда 75 нафар ўт ўчирувчилар ва 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва кинологлар бригадаси ишламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда портлаш содир бўлди (видео)