Фото: «РИА Новости»
Украиналик собиқ боксчи Владимир Кличко Испанияда ёнаётган яхтадан қутқариб олинди.
Хабар қилинишича, ёнғин бошланган вақтда яхта Ибицадан Мальорка томон сузаётган бўлган. Кличко билан бирга яқинлари ва дўстлари бўлган. Уларнинг барчаси Испания қирғоқ хавфсизлиги хизмати томонидан қутқариб олинди.
Хабар қилинишича, ёнғин мотор қисмидан келиб чиққан. Кличконинг таъкидлашича, хавфсизлик хизматининг шарофати билан барчаси яхшилик билан тугаган.
Кличко — оғир вазнда жаҳоннинг собиқ мутлақ чемпиони, у 14 марта чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган. Охирги марта 2017 йилнинг апрелида рингга кўтарилган ва британиялик Энтони Жошуага имкониятни бой берган. Шундан сўнг спортдан кетишини эълон қилган эди.
Владимир Кличко профессионал боксда умумий ҳисобда 64 та ғалабага эришиб, 5 марта мағлубият аламини тотиб кўрган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди