07:09 / 26.06.2019
2 919

Зеленскийнинг президент лавозимидаги биринчи маоши 485 доллар бўлди

Зеленскийнинг президент лавозимидаги биринчи маоши 485 доллар бўлди
Владимир Зеленскийнинг Украина президенти лавозимидаги биринчи маоши май ойида 12 797 гривен (485 долларга яқин) бўлди. Бу ҳақда президент маъмурияти Украинанинг "Фактор" нашри сўровига берган жавобида айтилмоқда.

"Давлат ишлари бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга 2019 йил май ойи учун 12 797 гривен миқдорида маош ҳисобланди", - дейилади жавобда.

Қайд этилишича, Зеленскийга устама ва мукофотлар ёзилмаган. Маошдан 2 481 гривен (95 доллар атрофида) мажбурий йиғим ва солиқлар ушлаб қолинган.

Зеленский президент лавозимига расман 20 майдан киришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленскийнинг президент лавозимидаги биринчи маоши 485 доллар бўлди