08:45 / 26.06.2019
2 810

Буюк Британияда 222 килограммлик аёл ўз дафн маросимига тайёргарлик кўриб қўйди

Буюк Британияда 222 килограммлик аёл ўз дафн маросимига тайёргарлик кўриб қўйди
Фото: 5SТАR
Буюк Британиянинг Ноттингемшир графлигидаги Ньюарк-он-Трент шаҳрида яшовчи аёл овқатга қарамлик туфайли ҳаётига хавф солувчи вазнга етди. The Sun’нинг ёзишича, у Eating Ourselves To Death ҳужжатли фильми қаҳрамони бўлди.

Элис Янг (Alice Young) исмли 34 ёшли аёл ёшлигидан овқатга қарамликдан азият чекиб келганини тан олган. Ўша пайтлардаёқ ёш қиз кунлик пулларини калорияли зарарли овқатларга сарфлаган ва атрофдагилардан яширинча еган. Оқибатда бугунги кунга келиб унинг вазни 222 килограммга етган.

Фото: 5SТАR
Шунга қарамай, британиялик аёлнинг Марк Франкиш (Mark Frankish) исмли умр йўлдоши бор ва ундан икки нафар соғлом фарзанд кўрган. Аёл ўз фарзандларига соғлом овқатланиш тарзига меҳр уйғотишга ҳаракат қилиб келмоқда.

«Болаларим билан кечки таомга товуқ ва савбазвотлар ейишим мумкин. Лекин улар ухлаши билан қолган овқатлар ва бошқа таомларга ташланиб, иштаҳа билан ейман», —дейди аёл.

Янгнинг айтишича, унда овқатга қарамлик мавжуд бўлиб, уни енгишга кучи етмаяпти. Семизлик туфайли аёлнинг соғлиғида муаммолар юзага келган.

«Мен ўз дафн маросимимга тайёргарлик кўриб қўйганман. Васиятимни ёзиб, дафн мусиқасини ҳам танлаганман. Балки 40 ёшгача яшарман, ҳаммаси ўзимга боғлиқ», — дейди аёл.

Элис Янг турмуш ўртоғининг қистови билан ёрдам сўраб касалхонага мурожаат қилган. Ҳужжатли фильм доирасида Янг мутахассислар маслаҳатини олган. «Мен нафат ўз ҳаётимни, балки фарзандларим ҳаётини ҳам хавф остига қўяётганимни тушуниб етдим», — деб ўз сўзларини якунлаган аёл.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда 222 килограммлик аёл ўз дафн маросимига тайёргарлик кўриб қўйди