11:40 / 26.06.2019
11 776

Америкада 27 дақиқага ўлган аёл нариги дунё ҳақида гапириб берди

Америкада 27 дақиқага ўлган аёл нариги дунё ҳақида гапириб берди
Фото: Depositphotos
Тўсатдан юраги тўхтаб қолган Американинг Аризона штатида яшовчи Тина Хайнс тўрт маротаба ҳаётга қайтарилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Шифокорлар етиб келгунигача Тинанинг турмуш ўртоғи унинг юрагини бир неча бор қайта ишга туширишга муваффақ бўлган. Касалхонага боргунга қадар шифокорлар бемор ҳаётини дефибриллятор ёрдамида бир неча бор сақлаб қолишга уринган. Тина ўзининг Instagram’даги саҳифасига ёзишича, унинг клиник ўлими жами 27 дақиқани ташкил этган.

Тина ҳушига келиши билан ручка ва қоғозни олиб «У мавжуд» дея ёзган. Қариндошлари Тинадан нима ҳақида ёзганини сўрашганида, у кўзида ёш билан осмонга ишора қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада 27 дақиқага ўлган аёл нариги дунё ҳақида гапириб берди