
Фото: Facebook / Пётр Порошенко
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко Тибилисида ўтказилаётган норозилик намойишлари фонида Грузия номини Сакартвелога ўзгартириш таклифини билдирди, деб хабар беради «Дарё» нашри.
Порошенко сўзларига кўра, у «грузин халқининг Россия тажовузига қарши курашини тўлиқ қўллаб-қувватлайди».
«Россия туристик секторда авиахабарлар алмашинувини ёпиб қўйиб янгича зарба берди. Албатта, мен украиналикларга Украинада дам олишларини маслаҳат бераман, бироқ хорижда ёки босиб олинган Қримда таътилни ўтказишни режалаштирганларга Грузия томон йўналиш олишни тавсия қиламан», — дейди собиқ президент.
Порошенко украиналикларни «грузиялик биродарларини оғир кунда ташлаб кетмасликка», мамлакат Вазирлар Маҳкамасини эса «Украина—Грузия—Украина» йўналиши бўйича туристларга чегирма беришга чақирди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.