date

Колорадода 90 йил ичида биринчи марта июнда қор ёғди (фото, видео)

Колорадода 90 йил ичида биринчи марта июнда қор ёғди (фото, видео)
Фото: Twitter
Колорадода ёзги тенгкунликда қор ёғди. Forum Daily’нинг ёзишича, айрим жойларда қор қоплами қалинлиги ярим метрдан ошди.

Хабарда айтилишича, 21 июнда Steamboat курортида денгиз сатҳидан тахминан 2 километр баландликдаги ҳудудда кун давомида ёққан қор қалинлиги қарийб 20 сантиметрга етган. Денвердан тахминан 250 километр шимоли-ғарбда жойлашган Stimbot-Springs курорти бундай ажойиб табиат ҳодисасини «ёзги қор», деб номлади.

Фото: Twitter
Қорли об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш 23 июндан бери амал қилган, лекин бу пайтда курортда ҳаво сезиларли даражада илиб, қуёш қор уюмини эритиб юборган.

Миллий метеорологик хизмат хабарига кўра, бу ҳафтада шаҳарда Цельсий бўйича 27,7 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колорадода 90 йил ичида биринчи марта июнда қор ёғди (фото, видео)
-->