18:06 / 26.06.2019
3 895

Қозоғистоннинг 9 та ҳудудида ҳамон портлаш хавфи мавжудлиги аниқланди (видео)

Қозоғистоннинг 9 та ҳудудида ҳамон портлаш хавфи мавжудлиги аниқланди (видео)
Кечадан буён Қозоғистонинг Арис шаҳрида 45 та ёнғинлар ўчирилган. Мудофаа вазирлиги учувчисиз қурилмалар ёрдамида харбий омборхона узра аэровизуал кузатув ишларини олиб борган. Бунинг натижасида ҳозирда яна 9 та ҳудудда портлаш хавфи ҳамон мавжудлиги маълум қилинди.

Мамлакат президенти Қосим Жомарт Тоқаев Арис шаҳрига ташриф буюрди ва эвакуация марказида маҳаллий аҳоли билан учрашди. Президент вазият шахсан унинг назорати остида эканлигини ва шаҳар бутунлай қайтадан тикланишини маълум қилди. Қурол- яроғ омбори Арис шаҳридан 200 метр масофада жойлашган. Қоидаларга кўра, эса у аслида аҳоли пунктидан 3 километр узоқликда бўлиши лозим бўлган. Бу ҳақда мудофаа вазири ўринбосари- Қозоғистон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Мурод Бектанов маълум қилди.

Мазкур муаммони ҳал этиш масаласида мудофаа вазирлиги бир неча маротаба ҳужжатларни тақдим этган. Бироқ бунинг учун маҳаллий аҳолини кўчириш лозим бўлган. Мудофаа вазирлиги бу ердаги қурол яроғларни 2005 йилдан бошлаб кўчиришни бошлашни билдирган, бироқ бунинг учун молиялаштириш манбаларининг йўқлиги айтилган. Ҳозирда шаҳарда сапёрлар гуруҳи портламай қолган снарядларни йиғиш ва зарарсизлантириш ишларини олиб боришмоқда. Шаҳар аҳолиси боғча ва мактабларда ташкил этилган эвакуация марказларига жойлаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, кеча рўй берган портлашлар натижасида икки киши ҳалок бўлган, 165 нафари эса жароҳатланган. Кеча шошилинч эвакуация вақтида йўқолган минг нафар бола ота-онасига топширилган. Яна 14 нафар болаларнинг яқинлари қидирилмоқда. Бутун Туркистон вилояти бўйлаб, 47 та эвакуация марказлари ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистоннинг 9 та ҳудудида ҳамон портлаш хавфи мавжудлиги аниқланди (видео)