18:30 / 26.06.2019
3 193

Трамп Эронни "жазолаш"да давом этмоқда (видео)

Трамп Эронни "жазолаш"да давом этмоқда (видео)
Шу кунларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги геосиёсий курашнинг янги раунди давом этмоқда, бу эса форс кўрфазидаги вазиятнинг янада қалтислашувига сабаб бўлмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.

Қўшма штатлар Эрон олий раҳбариятига қарши янги санкцияларни жорий этишини маълум қилди. Қора рўйхатдан мамлакат олий диний раҳнамоси Али Хоманий ва бир қатор ҳарбий раҳбарлар ўрин олган. Президент Дональд Трамп ушбу қарорини муносабатларнинг совуқлашуви ва Эроннинг агрессив ҳаракатларига жавоб чораси эканини маълум қилди. “Биз Теҳронга қарши босимни кучайтиришда давом этамиз, бу режим ўзининг хавфли фаолияти ва амбицияларидан воз кечмагунча давом этади, дея таъкидлади.”

Ушбу санкциялар туфайли Эрон раҳбарияти Америка молиявий тизимларидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотади. Ушбу жараёнга фикр билдирган Эрон ташқи ишлар вазирлиги “АҚШнинг Эронга қарши сакциялари” дипломатик каналларнинг бутунлай ёпилишига сабаб бўлишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Эронни "жазолаш"да давом этмоқда (видео)