12:00 / 27.06.2019
4 073

Уйғур амалдор Шарқий Туркистондаги лагерларни ҳимоя қилди

Уйғур амалдор Шарқий Туркистондаги лагерларни ҳимоя қилди
Шарқий Туркистон губернатори ўринбосари Эркин Туниёз миллионлаб уйғур сақланаётган лагерларни ҳимоя қилди, деб хабар бермоқда “Azon.uz” нашри.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 41-сессиясида нутқ сўзлаган Туниёз лагерларни “касбий таълим марказлари” деб атаб, у ерларда сақланаётганлар террорчилик ва радикализм қурбонига айланишдан асралаётганини, Хитой ҳукумати шу орқали Шарқий Туркистонда террорчилик ва радикализмга қарши курашаётганини иддао қилди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет ўз нутқида Хитой ҳукуматини қаттиқ танқид қилди.

Дунё уйғурлар конгресси раиси Исо Тўлқин эса Эркин Туниёз Хитой коммунистик партияси томонидан Шарқий Туркистонга юборилган киши эканини ва уйғур халқининг вакили эмаслигини таъкидлади.

Хитой Шарқий Туркистондаги лагерлар учун анча вақтдан бери халқаро ҳамжамиятнинг танқидларига учраб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уйғур амалдор Шарқий Туркистондаги лагерларни ҳимоя қилди