
Дунё бозорида олтин нархи рекорд даражада қимматлашиб, доллар қиймати эса пасайишда давом этмоқда, деб хабар берди Даракчи нашри.
Айни дамда қимматбаҳо металл нархи шиддат билан кўтарилмоқда. Сешанба кунги савдолар чоғида олтин нархи сўнгги олти йилдаги энг юқори кўрсаткич, бир унция учун 1442 долларга бориб етди. Экспертларнинг таъкидлашича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо можаролари ҳамда Эрон ва АҚШ муносабатларидаги кескинликнинг кучаяётгани нархнинг кўтарилишида асосий омил бўлмоқда.
Олтин нархининг кўтарилиши ортидан АҚШ Федерал резерв тизими ва бошқа давлатларнинг марказий банклари базавий фоиз ставкаларини пасайтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди. Доллар қадри пасаяётган, қимматбаҳо қоғозлар қиймати ўйнаб турган бир пайтда сармоядорлар олтинни ўз қадрини сақлаб турадиган бойлик сифатида кўрмоқда.
Маълумотларга кўра, доллар ўтган йил августга нисбатан энг паст кўрсаткичга тушиб кетган. Bank of America нинг таъкидлашича, бу охири эмас, яқин вақтларда Трамп девальвация тўғрисида қарорни қабул қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар