
Американинг Шимолий Каролина штатида жойлашган уйларнинг бирига самолёт қулаб тушди, деб хабар беради «Daryo.uz» нашри.
Авиафалокат оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳат олган ва оғир аҳволда шифохонага етказилган.
[media=https://twitter.com/Bur01210878/status/1144555469391978496]
Авария 28 июнь кечаси Хоуп-Миллс шаҳри яқинида содир бўлган. Нохуш ҳодиса оқибатида самолёт учувчиси ва уйда яшовчи фуқаролардан бири ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ҳозирда самолёт нима сабабдан қулаб тушганини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар